Жанубий Корея Украинага қурол етказиб берадими?

Жанубий Корея Украинага қурол етказиб берадими?

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль мамлакати Украинага ҳалокатли қуроллар бермаслик тамойилига амал қилишини маълум қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

“Биз ҳеч қаерга тажовузкор ҳалокатли қуроллар етказиб бермаймиз”, деди президент. У президент сифатидаги икки йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказмоқда. Унинг инаугурацияси 2022 йил 10 майда бўлиб ўтди.

«Конституция руҳига мувофиқ, биз молиявий шароит имкон бераётган қайта қуриш ва Украинага инсонпарварлик ёрдамини максимал даражада қўллаб-қувватлаяпмиз», — дея қўшимча қилди Жанубий Корея раҳбари Россия босқинини қоралаб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!