Эронда Афғонистон фуқароси қатл этилди

Эронда Афғонистон фуқароси қатл этилди

Эронда 9 май куни Афғонистон фуқароси гиёҳванд моддалар билан савдо қилишда айбланиб, қатл этилди.

Бу ҳақда Etilaatroz нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, афғон фуқаросининг қатл этилгани тўғрисида дастлаб Эроннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида фаолият юритувчи Hal Vash сайти хабар берган. Хабар кўплаб маҳаллий нашрлар томонидан тасдиқланган.

Афғонистонлик маҳбус Эроннинг Кирмон қамоқхонасида қатл этилган. Қатл тўғрисида унинг оила аъзоларига ҳам, танишларига ҳам хабар қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!