Арманистондаги мухолифат Пашинянга импичмент эълон қилишни бошлайди

Арманистондаги мухолифат Пашинянга импичмент эълон қилишни бошлайди

Арманистонда мухолифат бош вазир Никол Пашинян истеъфога чиқиш талабига жавоб бермагани учун парламентда унга қарши импичмент жараёнини бошлайди. Бу ҳақда «Ватан учун Тавуш» мухолифат ҳаракати етакчиси архиепископ Баграт Галстанян Ереван марказидаги митинг чоғида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

«Биз парламентда импичмент жараёнини бошлаяпмиз, бу борада парламентдаги барча уч фракция билан маслаҳатлашувлар ўтказамиз», — деди Галстанян. Унинг қўшимча қилишича, фуқаролик итоатсизлиги акциялари параллель равишда ўтказилади.

Намойишга Арманистон ва Озарбайжон чегараси масаласи сабаб бўлган. 19 апрель куни Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Ереван ва Боку Тавуш вилоятидаги тўртта қишлоққа ҳудудий эгалик қилиш бўйича дастлабки келишувга эришганини – Озарбайжон уларни қабул қилганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!