БМТ Бош Ассамблеяси 10 май куни Фаластиннинг тўлақонли аъзолик масаласини кўриб чиқади

БМТ Бош Ассамблеяси 10 май куни Фаластиннинг тўлақонли аъзолик масаласини кўриб чиқади

АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини талаб қилувчи резолюциясига 18 апрель куни вето қўйганидан сўнг, эртага БМТ Бош Ассамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу масалани қайта кўриб чиқиши ва Фаластинга қўшимча ҳуқуқлар беришини талаб қилувчи резолюция лойиҳасига овоз беради.

Анадолу агентлиги (АА) томонидан қўлга киритилган резолюция лойиҳаси, бир гуруҳ араб давлатлари вакили бўлган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан жума куни БМТ Бош Ассамблеяси овозига қўйилади.

Резолюция лойиҳасида қайд этилишича, «Фаластин БМТ Низомининг 4-моддасига мувофиқ БМТга аъзолик мезонларига жавоб беради ва шунинг учун БМТ аъзолигига қабул қилиниши керак».

Резолюция лойиҳасида БМТ Хавфсизлик Кенгашига ушбу контекстда масалани «ижобий йўналишда» қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.

Резолюция лойиҳаси Фаластиннинг Бош Ассамблея сессияларида, БМТ органлари томонидан ташкил этиладиган йиғилишларда ва БМТ конференцияларида иштирок этишини таъминлаш учун муайян қоидаларни қабул қилишга чақиради ва буни «истисно ва претседентсиз» амалга оширишни сўрайди.

Резолюция лойиҳаси Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашни ушбу келишувларни «Кенгашда Фаластин иштирокисиз» амалга оширишга чақиради ва буни БМТнинг бошқа органлари, махсус агентликлари ва БМТ тизимидаги ташкилотларига ҳам татбиқ этишни талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!