Нидерландия Бош вазири Астанага келади

Нидерландия Бош вазири Астанага келади

Нидерландия Қироллиги Бош вазири Марк Рютте 10 май куни Астанага ташриф буюради.

Бу маълумотни ҚР Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.

Айтилишича, Нидерландия раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашади ва Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги фаолияти билан танишади.

Бош вазирнинг ташрифи ҳақидаги хабар Нидерландия ҳукуматининг расмий сайтида ҳам эълон қилинган.

Унда айтилишича, ташрифдан мақсад Нидерландия ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, дунёдаги геосиёсий вазиятни муҳокама қилишдир.

М.Рютте Қозоғистон Президенти Қ.Тоқаев томонидан қабул қилинади. Кун тартибига икки томонлама ва иқтисодий муносабатлар, жумладан, сув соҳасида ҳамкорлик масалалари киритилган.

Куннинг иккинчи ярмида хорижлик меҳмон пойтахтдаги «Амстердамплей»нинг очилишида иштирок этади. Шундан сўнг Қозоғистон Республикаси Ҳукуматида Нидерландия ва Қозоғистон ўртасида сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича йиғилиш бўлиб ўтади.

Ташриф Нидерландия Бош вазирининг Maqsut Narikbayev университетига ташрифи билан якунланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!