2024 йилнинг апрели кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

2024 йилнинг апрели кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Европа иқлим хизмати Copernicus ҳисоботига кўра, 2024 йил апрели бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель ойи бўлди, метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳарорат рекордини қайд этди.

Copernicus`нинг маълум қилишича, апрель ойида сайёра юзасида ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 15,03 даражани ташкил қилган — бу 2016 йил апрелида ўрнатилган аввалги максимал кўрсаткичдан 0,14 даражага юқори.

Охирги 12 ой давомида (2023 йил май — 2024 йил апрель) глобал ўртача ҳарорат ҳам тарихдаги энг юқори кўрсаткичга чиқди. Бу 1850−1900 йиллардаги саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,61 даража юқори бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!