Қодировнинг «шайтонлар» учун «сюрприз»лари бор

Қодировнинг «шайтонлар» учун «сюрприз»лари бор

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қарши урушда фойдаланиш учун «янги стратегия» ишлаб чиқаётганини айтди.

Бу қандай «стратегия» эканлигини Қодиров очиқламади. Сирни очиб бера олмаслигини таъкидлади.

«Мен бу шайтонлар учун сюрприз қилмоқчиман. Мен буни ўз номимдан айтдим. Мен нима қила олишимни кўраман. У ерда тўққиз мингдан ортиқ аскаримиз бор, балки яхши зарар етказа олармиз», — деди Қодиров.

Илгари Чеченистон раҳбари 9 майдан кейин «яхши ва ёқимли» ўзгаришлар бўлишини ваъда қилган, бироқ улар ҳақида очиқламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!