Арманистон мухолифат ҳаракати раҳбари Пашинянга истеъфога чиқиш учун бир соат вақт берди

Арманистон мухолифат ҳаракати раҳбари Пашинянга истеъфога чиқиш учун бир соат вақт берди

«Ватан учун Тавуш» мухолифат ҳаракати етакчиси архиепископ Баграт Галстанян Еревандаги Республика майдонида ўтказилган митингда Бош вазир Николь Пашинянга истеъфога чиқиш учун бир соат вақт берганини айтди.

Бу ҳақда Арманистон ОАВларига таяниб, «Репорт» хабар бермоқда.

«Унинг исмини биринчи марта тилга олишим. Николь Пашинян! Сизга истеъфога чиқишингиз учун бир соат вақт бераман. Бир соат ичида сиз билан учрашиб, истеъфо шартларини муҳокама қилишга тайёрман», — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!