Украина президенти давлат хавфсизлик бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатди

Украина президенти давлат хавфсизлик бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатди

Украина президенти Владимир Зеленский Сергей Рудини Украина Давлат хавфсизлик бошқармаси раҳбари лавозимидан озод қилди. Тегишли фармон давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

Ишдан бўшатиш сабаблари кўрсатилмаган.

9 май куни Зеленский Сергей Лупанчукни Украина Қуролли кучлари махсус операциялар кучлари қўмондони лавозимидан бўшатиб , унинг ўрнига Александр Трепакни тайинлади. Бундан ташқари, президент Украина Қуролли кучларининг янги қўмондони Дмитрий Герегани тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!