Дунёда 1,8 миллиард киши камҳаракатликдан азият чекмоқда

Дунёда 1,8 миллиард киши камҳаракатликдан азият чекмоқда

📊 ЖССТ томонидан 2022 йили бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари яқинда Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди.

📉 Қайд этилишича, 2010-2022 йиллар оралиғида катталар ўртасида жисмоний фаоллик даражаси 5 фоиз пасайган. Агар бу тенденция давом этса, 2030 йилгача камҳаракатлик кўрсаткичи 35 фоизгача ошиши мумкин.

📍Ҳозир бу борада энг мураккаб вазият Осиё-Тинч океани минтақалари (48 фоиз) ва Жанубий Осиё (45 фоиз)да кузатиляпти.

📌 Жисмоний фаоллик сусайиши аёллар орасида кўпроқ қайд этилмоқда. Қолаверса, 60 ёшдан ошганлар бу муаммо билан тез-тез рўбарў келишяпти.

✅ Шунга қарамай, ижобий натижалар ҳам бор. Тадқиқотда аниқланишича, кейинги ўн йил ичида дунё давлатларининг деярли ярми бу йўналишда маълум ютуқларга ҳам эришган.

🔎 Мазкур анъана шундай давом этса, 2030 йилга келиб, 22 мамлакат камҳаракатлик даражасини 15 фоизга қисқартиришга эриша олади.

🏌🏻‍♂️Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланишни тавсия қилмоқда. Ёки 75 дақиқалик кучли жисмоний фаоллик ҳам бунинг ўрнини боса олади.

🩺 Акс ҳолда, камҳаракатлик инфаркт, инсульт, 2-тур қандли диабет, деманс, кўкрак ва йўғон ичак саратони каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!