“Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

“Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

23 апрел куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатларнинг транспорт вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда мазкур мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш йўли билан Марказий Осиё ва МДҲга аъзо давлатларни Ўзбекистон орқали Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлаш ва юртимизнинг транзит салоҳиятини янада ошириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида йўл харитаси имзоланди. Мазкур йўл харитасида юк ташувларини ривожлантириш бўйича аниқ режаларни амалга ошириш белгиланган. Хусусан, юк таҳлилларини олиб бориш, ташув жараёнида электрон рақамли ҳужжатлардан фойдаланиш, ташув жараёнларини соддалаштириш билан Ўзбекситон – Афғонистон – Покистон орқали транзит юк ташувларини ошириш кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда Афғонистон орқали транзит юк ташиш ҳажми 30 фоиздан ортиқ ошиб, қарийб 1 миллион тоннани ташкил этди. 2021-йилда Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасида транзит савдо тўғрисида битим имзолангандан сўнг мамлакатларимиз ўртасида юк ташувлари ҳажми ортиб бормоқда. 2022-йилда икки мамлакат ўртасида Афғонистон орқали юк ташувлари 2021-йилга нисбатан икки ярим баробарга ошиб, 675 минг тоннани ташкил этди. Жорий йилда мазкур коридор орқали Ўзбекистон 1 млн тоннадан ортиқ юк ташишни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!