"Барселона" Санчони ижарага олишга тайёр

"Барселона" Санчони ижарага олишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жэйдон Санчо фаолиятини Испания грандида давом эттириши мумкин. Sport хабарига кўра, агар манкунианликлар футболчини сота олмасалар, у яна ижарага кетиши керак. "Барселона" бундай келишувни амалга оширишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар” учун муаммо уларнинг молиявий аҳволи бўлиб, Санчога катта маош тўлашга имкон бермайди. Бироқ, Жэйдон Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтиш учун маошини камайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Санчо сўнгги мавсумнинг иккинчи ярмини Дортмунднинг "Боруссия"сида ижарада ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!