АҚШ махфий хизмати раҳбари Трамп иши бўйича кўрсатма бериш учун Конгрессга чақирилади

АҚШ махфий хизмати раҳбари Трамп иши бўйича кўрсатма бериш учун Конгрессга чақирилади

АҚШ Вакиллар палатаси назорат қўмитаси раҳбарияти чақирув қоғозини махфий хизмат директори Кимберли Читлга юбориб, уни собиқ президент Дональд Трампнинг яқинда бўлиб ўтган митингида хавфсизлик билан боғлиқ вазият бўйича кўрсатма бериш учун чақириш ниятида.

Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хорижий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

«Махфий хизмат директор Читлнинг 22 июль куни қўмита мажлисида иштирок этиши кутилаётганини тасдиқлаган бўлсада, нутқ сўзлашдан бош тортишга ҳар қандай уринишнинг олдини олиш учун раис унга чақирув қоғози юборади. Директор Читл Конгресс ва Америка халқи олдида унинг ушбу лавозимда бўлган даврида содир бўлган тарихий муваффақиятсизлик учун жавоб бериши керак,» - дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!