Асад Россияга қочиб кетдими?

Асад Россияга қочиб кетдими?

Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг ғойиб бўлганига ойдинлик киритувчи тафсилотлар пайдо бўлди.

Бир неча кун давомида Асаднинг қаерда эканлиги сирлигича қолди. Сурия раҳбари охирги марта 24 июль куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашганида омма олдига чиққан эди.

Маълум қилинишича, олти кун аввал Дамашқда парламентда бўлиб ўтган қасамёд маросимида иштирок эта олмаган Башар ал-Ассад ўз мамлакатида давлат тўнтариши ёки Эрон томонидан суиқасд уюштирилишидан қўрқиб, ҳозирда Санкт-Петербургда шахсий қароргоҳида.

Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги таранглик

Теҳрондаги манбаларга кўра, Эрон раҳбарияти Асаднинг яқин атрофидаги баъзи одамлар ИРҚ қўмондони Қосим Сулаймоний, шунингдек, Сурияда ўлдирилган Эроннинг юқори мартабали ҳарбий офицерлари ва дипломатларини йўқ қилишда иштирок этганига амин. Теҳроннинг шубҳаларига жавобан Асад Суриядаги Ҳизбуллоҳ ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган бошқа шиа гуруҳлари фаолиятига бир қатор чекловлар киритди, бу эса Теҳрон-Дамашқ муносабатларидаги кескинликни янада оширди.

Тангликнинг энг юқори чўққисида Асаднинг энг яқин иттифоқчиларидан бири бўлган профессор доктор Қутайба Қосим ал-Араб миллий кучлар номидан Эроннинг барча ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!