Дунёдаги энг қиммат президент самолётларининнг 5 талиги

Дунёдаги энг қиммат президент самолётларининнг 5 талиги

Кўпгина раҳбарлар тезлик, самарадорлик ва кўп вақт талаб қиладиган хавфсизлик текширувларини четлаб ўтиш каби қулайликлардан баҳраманд бўлиш учун қиммат самолётларни танлашади.

Ундан ташқари, ўзининг юқори нархлари ва ажойиб хусусиятлари билан машҳур бўлган ушбу самолётлар ҳашаматли ҳаво саёҳатининг чўққисини ифодалайди.

Дунёдаги энг қиммат президент самолётлари билан яқиндан танишинг:

1. Air Force One — АҚШ

660 миллион долларга баҳоланган бу ажойиб самолётлар Америка қудрати ва нуфузининг рамзи ҳисобланади.

2. Airbus A380 – Саудия Арабистони

Дунёдаги иккинчи энг қиммат хусусий самолёт Саудия шаҳзодаси Ал-Валид Бин Талал ал-Саудга тегишли. 2007 йилда у 400 миллион долларга махсус Аирбус А380 самолётига буюртма берган. Бироқ, бу фақат бошланиши эди. Дабдабали хусусийлаштиришга қўшимча 200 миллион доллар сарфланиб, умумий қиймат 600 миллион долларга етди. Бу учар қаср шаҳзоданинг дабдабали турмуш тарзини акс эттирувчи ҳашаматли люкслардан тортиб концерт залигача бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.

3. Airbus A340-600 – Иордания

Иордания раҳбари ҳашаматли Аирбус А340-600 бортида ажойиб тарзда учади. Ушбу самолёт 275 миллион долларга баҳоланади ва илғор ёнилғи тежайдиган технология ва тўртта кучли Роллс-Ройcэ Трент 500 двигателига эга. Самолётнинг дизайни ва хусусиятлари нафақат ҳашаматли, балки юқори самарадорликни ҳам таъминлайди, бу эса узоқ масофаларга парвозлар учун мукаммал танловдир.

4. Boeing 777-300ER – Бангладеш

Бангладеш президентининг Боэинг 777-300ЭР самолёти 260 миллион долларга баҳоланади, бу замонавий авиациянинг ажойиботидир. Бизнес ва эконом класс ўриндиқлари билан жиҳозланган ушбу реактив самолёт Европанинг турли йўналишларига тўхтовсиз уча олади. Унинг кўп қирралилиги ва қулайлиги уни Бенгалия Президентининг саёҳатлари учун идеал танловга айлантиради.

5. Airbus A340 – Германия

«Конрад Аденауэр» номи билан танилган Германия президентининг расмий самолёти Аирбус А340 бўлиб, 375 йўловчи сиғими ва 6000 дан 9000 денгиз милигача бўлган масофани босиб ўтиш имконини беради. Қиймати 260 миллион долларга баҳоланган бу самолёт асосан расмий дипломатик вазифалар ва саёҳатлар учун ишлатилади. Бу Германия Президентининг дунёнинг исталган нуқтасидан давлат ишларини бошқаришини таъминловчи мобил қўмондонлик маркази бўлиб хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!