Дуров ҳибсга олинганидан кейин телеграмда янги фирибгарлик тури тарқалди

Дуров ҳибсга олинганидан кейин телеграмда янги фирибгарлик тури тарқалди

Телеграм мессенжерида янги фирибгарлик схемаси тарқалмоқда, деб ёзади «ТАСС».

Қайд этилишича, Телеграм асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг мессенжерни қўллаб-қувватлаш хизмати ниқоби остидаги фирибгарлар фойдаланувчиларни ўз шахсий маълумотларини хавфсиз деб аталадиган манбага ўтказишни таклиф қила бошлаган.

Бунинг учун потенциал жабрланувчига ҳавола юборилади, у орқали у Телеграм аккаунти учун логин маълумотларини тўлдириши керак, дейилади хабарда.

Шундан сўнг, фирибгарлар жабрланувчининг аккаунтига, ёзишмаларига, фотосуратлари ва видеоларига тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Фойдаланувчиларга мессенжердан барча махфий маълумотларни ўчириб ташлаш ва бегоналар билан мулоқот қилишда айниқса эҳтиёт бўлиш тавсия қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!