22 нафар қиз билан "севишган" 23 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

22 нафар қиз билан "севишган" 23 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Россиянинг Курганск вилоятида вояга етмаган қизлар билан интим ёзишмаларни амалга оширган йигитга ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда вилоят Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Иш материалларига кўра, вилоят марказида яшовчи 23 ёшли йигит ижтимоий тармоқлардан бирида сохта саҳифа орқали ёш қизлар билан танишиб қолган. У 22 нафар ўқувчи қизларни интим муносабатларга таклиф қилган ва уларни яланғоч суратларини юборишга мажбурлаган.

Жабрланганларнинг ота-оналари ёзишмаларни болаларнинг ўзидан ёки ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини кузатиш орқали билиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилишган.

Вояга етмаганлар билан мулоқотда бўлган йигит қўлга олиниб, номақбул ҳаракатлар содир этганликда айбланди. У ўз айбига иқрор бўлиб, ҳибсга олинган. Суд ҳукми билан 5 йилу 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!