Покистонда қуролланган шахслар ҳужумида 38 киши ҳалок бўлди

Покистонда қуролланган шахслар ҳужумида 38 киши ҳалок бўлди

Кеча, 26 август куни Покистон жануби-ғарбида қуролланган шахслар иккита ҳужумда камида 38 кишини ўлдирди. Хавфсизлик кучлари ҳам исёнчиларнинг 12 нафарини йўқ қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Полиция ходими Аюб Ачакзайга кўра, Балужистоннинг Мусахаил туманида 23 киши автобус, транспорт ва юк машиналаридан ўғирлаб кетилганидан кейин отиб ўлдирилган. Ҳужумчилар қочиб кетишдан олдин камида 10 та машинани ёқиб юборган. Шу провинциянинг Қалат туманида ҳам қуролланган шахслар камида тўққиз кишини, жумладан, тўрт нафар полициячи ва беш нафар фуқарони ўлдирган.

Исёнчилар Болан шаҳрида темир йўлни портлатиб юбориб, Мастунгдаги полиция бўлимига ҳужум қилган ва Гвадарда, Балужистоннинг барча туманларида машиналарни ёқиб юборган.

Қайд этилишича, ҳужум “Балужистон озодлик армияси” гуруҳининг радикаллари томонидан уюштирилган.

Покистонда қўзғолонлар узоқ вақтдан бери давом этмоқда, бир қатор сепаратистик гуруҳлар асосан хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар уюштирган. Қўзғолончилар Исломободда марказий ҳукуматдан мустақиллик талаб қилиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!