Россия ҳужумидан сўнг Киевнинг сув таъминотида ҳам муаммолар пайдо бўлди

Россия ҳужумидан сўнг Киевнинг сув таъминотида ҳам муаммолар пайдо бўлди

Киевда сув таъминотида муаммолар юзага келди. Бу ҳақда Киев шаҳар маъмурияти ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Электр энергияси билан боғлиқ муаммолар туфайли ўнг қирғоқдаги сув таъминоти тизими паст босимда ишламоқда», — дейилади хабарда. Пойтахт маъмуриятининг қўшимча қилишича, энергетика ва коммунал хизматлар сув таъминоти ҳолатини барқарорлаштириш бўйича иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, кучланиш йўқлиги сабабли электр транспорти кечиктирилади. Шаҳар ҳокимияти аҳолини светофорнинг носозликлари ҳақида ҳам огоҳлантирди.

26 август куни Россия кучлари Украинадаги нишонларга катта зарба берди. Эрта тонгдан Киев, Полтава, Винница, Кировоград, Днепропетровск ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида портлаш овозлари эшитилди. Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Россия қуролли кучларининг энергетика объектларига берган зарбаларига жавоб бериш билан таҳдид қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!