Исроилнинг Яманга уюштирган ҳужумлари натижасида 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди

Исроилнинг Яманга уюштирган ҳужумлари натижасида 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди

20 июль куни Исроилнинг Яманга уюштирган ҳужумлари натижасида 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди.

Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботида айтилади.

«Жаҳон озиқ-овқат дастурининг талабига биноан унинг эҳтиёжлари учун ажратилган 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди», — дейилади хабарда.

Жаҳон озиқ-овқат дастурининг қайд этишича, ёқилғи Ходейда портига берилган ҳаво ҳужумлари натижасида йўқ қилинган.

20 июль оқшомида Исроил Қизил денгиз соҳилидаги Ансоруллоҳ исёнчилар назоратидаги Ходейда портига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Яман расмийлари аввалроқ ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар яралангани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!