Украина қўшинлари Белгороддаги бешта аҳоли пунктига ҳужум қилди

Украина қўшинлари Белгороддаги бешта аҳоли пунктига ҳужум қилди

Украина қўшинлари Белгород вилоятидаги бешта аҳоли пунктига учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, деди вилоят губернатори Вячеслав Гладков.

«Вилоятимиздаги бешта аҳоли пункти Украина Қуролли кучлари томонидан ҳужумга учраган. Бир хусусий хонадонда иккита кўп қаватли уйнинг томлари, фасадлари ва ойналари бузилган, фасад ва панжаралари синган», — деб ёзди у ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Гладковнинг сўзларига кўра, Шебекинский шаҳар туманидаги корхоналардан бирининг ҳудудида маъмурий бино, панжара, шунингдек, юк машинаси ва енгил автомобиль зарар кўрган. Хусусий уйга дрон ҳужуми натижасида том, дераза ва газ қувурига шикаст етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!