Яман қирғоқлари яқинида кема ҳалокатга учради

Яман қирғоқлари яқинида кема ҳалокатга учради

Яманнинг Таиз шаҳри қирғоқларида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, дея хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.

Кема Жибутига кетаётган бўлиб, бортида Эфиопиядан 25 киши ва Ямандан икки киши бўлган.

«Ҳалок бўлганлар орасида 11 та эркак ва 2 та аёл бор. Қурбонларнинг жасадлари Дубоб туманидаги Ал-Шўро яқинидаги Баб ал-Мандеб қирғоғида топилди», - деб хабар берди БМТ Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ).

ХМТнинг Ямандаги миссияси раҳбари ўринбосари Мэтт Хубернинг таъкидлашича, сўнгги фожиа муҳожирлар ушбу йўналишда дуч келадиган хавф-хатарларни яққол эслатиб туради

"Биз бу ҳалокатли йўқотишларни нормаллаштира олмаймиз. Бунинг ўрнига, биз муҳожирларни бутун саёҳат давомида ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим», - деди Хубер.

У, шунингдек, ХМТ бундай ҳодисаларнинг олдини олиш ва ҳимояга муҳтож муҳожирларни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш муҳимлигини қатъий таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!