Ҳизбуллоҳ раҳбари баланд овозда баёнотлар бермоқда

Ҳизбуллоҳ раҳбари баланд овозда баёнотлар бермоқда

Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Байрутда унинг ҳарбий қаноти қўмондони Фуад Шукрнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга берадиган жавоб зарбаси кўплаб сабабларга кўра қолдирилди, жумладан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар. Бу ҳақда Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ баёнот берди.

«Бутун ҳаракат Фуад Шукр ўлдирилганидан сўнг дарҳол жавоб беришга тайёр эди, бироқ биз Исроил ва унинг иттифоқчиси Қўшма Штатлар ўша пайтда бизнинг жавобимизга тайёрланаётганини ва бундай шароитда шошқалоқлик мағлубиятга учрашини англадик. Қолаверса, биз Ғазо бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини беришни хоҳладик», - деди Насруллоҳ.

Унинг қўшимча қилишича, Ҳизбуллоҳ «кейинчалик маълум бўладиган ўз фикрлари»га асосланиб, қолган иттифоқчиларидан алоҳида ҳаракат қилишга қарор қилган.

Ҳизбуллоҳ раҳбари, шунингдек, ҳаракатнинг зарбаси Тел-Авивдан 1,5 км узоқликда жойлашган Исроилнинг Глилот ҳарбий базасига қаратилганини айтди.

«Биз жавоб зарбамизни режалаштирганимизда, унинг нишони фуқаролик объектлари ва тинч аҳоли эмас, балки Тел-Авив яқинида жойлашган ва Фуад Шукрнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳарбий нишонлар бўлиши керак, деб қарор қилдик, натижада Глилот базасига тўхтадик», — деди Насруллоҳ.

У бу базанинг танланишини Исроил ҳарбий разведкасининг 8200-бўлинмаси жойлашгани билан изоҳлади, у Ҳизбуллоҳ раҳбарининг сўзларига кўра, «сиёсий қотилликларни тайёрлаш учун масъулдир».

У, шунингдек, ҳаракат томонидан учирилган бир нечта учувчисиз учоқлар Исроил ҳудудидаги нишонларига зарба берганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳаракат жангчилари деярли бир вақтнинг ўзида нафақат жанубий Ливандан, балки Ливан шарқидаги Бекаа водийсидан ҳам 340 та жанговар бўлинмани ишга туширишга муваффақ бўлган. Бу қуролларнинг барчаси (ракеталар ва учувчисиз самолётлар) Исроил ҳудудига кириб борди ва уриб туширилмасдан мўлжалланган нишонларга тегди. «Исроил бизнинг зарбамиз натижасида келиб чиққан вайронагарчилик ва қурбонлар кўламини яширмоқда», деди Насруллоҳ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!