Европа Иттифоқи хавотирда: Туркия Африкани эгаллаб олмоқда

Европа Иттифоқи хавотирда: Туркия Африкани эгаллаб олмоқда

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жосеп Боррелл, Туркиянинг Африка қитъасидаги сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва савдо ҳаракатларини танқид қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Туркия ва Ливия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг сўнгги пайтларда сезиларли даражада ортганидан хавотир билдирди ва буни «ташвишли» деб атади.

«Мен Брюсселга келганимда, Ливияда Франция ва Италия ҳарбийлари бўлган», - дея таъкидлади Хосеп Боррел - «Улар ҳар доим ҳам келишилган ҳолда ҳаракат қилишмаган, ҳар доим ҳам бирга ишламаган, аммо келишмовчиликларга қарамай, у эрда бирга бўлишган. Бугунги кунда Ливияда эвропаликлар йўқ, фақат турклар ва бир нечта руслар бор. Ливия соҳилидаги базалар энди Европаники эмас, энди улар турк базалари. Бу биз Ўрта ер денгизида кўришни хоҳлаган тартиб эмас».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!