Шимолий Кореялик стол теннисчилар Олимпиадада жанубликлар билан селфи тушганда жилмайгани учун жазоланиши мумкин

Шимолий Кореялик стол теннисчилар Олимпиадада жанубликлар билан селфи тушганда жилмайгани учун жазоланиши мумкин

Париж Олимпиадасида селфига тушган Шимолий Кореянинг стол теннис бўйича кумуш медали соҳиблари шоҳсупада «жилмайгани» учун интизомий жазога тортилиши мумкин.

Шимолий кореялик Ким Кум Ёнг душман мамлакатдан келган жанубий кореялик спортчилар ёнида суратга тушаётган вақт жилмайгани учун текширилмоқда, деб хабар бермоқда Telegraph.

Ушбу спортчининг шериги Ри Жонг-Сик шоҳсупадан тушганидан сўнг Хитойлик олтин медаль соҳиби ва Жанубий Кореялик бронза медаль эгалари билан бирга вақти табассум қилгани учун жазога тортилиши мумкин, деб ёзади New York Post.

15 август куни ватанига этиб келганидан бери Шимолий Корея жамоаси бир ой давомида «ифлосланиш таъсиридан» «тозалаш»дан ўтмоқда, дея хабар беради Даилй НК.

Хабарларга кўра, бундай «тозалаш» мамлакат спорт вазирлиги томонидан уч босқичли мафкуравий баҳолаш жараёни бўлиб, спортчиларни «носоциалистик» маданиятнинг таъсиридан халос этишга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!