Россияликларни кўпроқ ўлдириш кераклигини айтган Украина собиқ элчисига ҳукм ўқилди

Россияликларни кўпроқ ўлдириш кераклигини айтган Украина собиқ элчисига ҳукм ўқилди

Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Пётр Врублевский миллати ёки тилига кўра халқ орасида адоват қўзғашда айбдор деб топилиб, сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тегишли қарор Москванинг Босман суди томонидан қабул қилинди, деб ёзади ТАСС агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг март ойида Москва суди Врублевскийни сиртдан ҳибсга олишга рухсат берган, чунки дипломат аввалроқ Киев режимининг мақсади имкон қадар кўпроқ россияликларни ўлдириш эканини айтган эди.

Ушбу шов-шувли баёнотдан сўнг Врублевский ўз лавозимидан четлатилди. 2024 йил февралида эса "Росфинмониторинг" украиналик дипломатни террорчилар ва экстремистлар рўйхатига қўшди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!