Хакерлар Байден ва Трамп билан боғлиқ "WhatsApp" профилларига ҳужум қилишди

Хакерлар Байден ва Трамп билан боғлиқ "WhatsApp" профилларига ҳужум қилишди



"Meta" компанияси Эронга алоқадор "APT42" хакерлар гуруҳи сиёсатчилар ва дипломатларнинг, жумладан Джо Байден ва Дональд Трамп маъмуриятининг "WhatsApp" профилларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Ҳужумлар Исроил, Фаластин, Эрон, AҚШ ва Буюк Британиядаги бир қанча шахсларнинг ҳисобларига қаратилган.

Фойдаланувчиларнинг шикоятларини кўриб чиққандан сўнг, бизнинг хавфсизлик гуруҳларимиз ўзини технологик компанияларнинг ёрдамчи ходимлари сифатида кўрсатган "WhatsApp" аккаунтларининг кичик гуруҳини блоклади”, — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!