Англия чемпионати. «Ман Сити» «Вулверхэмптон»ни мағлуб этди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди (ВИДЕО)
"Манчестер Сити" ўз майдонида АПЛ 23-туридан ўрин олган баҳсда "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди - 2:0.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Омар Мармуш ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар устунлигини Антуан Семеньо иккитага оширди. "Шаҳарликлар"нинг янги футболчиси "Борнмут"дан ўтганидан кейин тўртта ўйинда учинчи голини урди.
Абдуқодир Ҳусанов "шаҳарликлар" ҳимоя марказида Марк Гехи билан илк ўйинида жамоаси дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга ёрдам берди.
"Манчестер Сити" (46) АПЛда иккинчи ўринда бормоқда. "Вулверхэмптон" (8) эса турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаган.
Манчестер Сити - Вулверхэмптон - 2:0
Голлар: Мармуш, 6 (1:0). Семеньо, 45 (2:0)
Манчестер Сити: Доннарумма, О`Райли, Гехи, Абдуқодир Ҳусанов, Матеус Нунес, Родри, Шерки (Холанд, 73), Бернарду Силва, Рейндерс (Фоден, 61), Семеньо, Мармуш (Доку, 74)
Вулверхэмптон: Жозе Са, Крейчи, С. Буэно, Москера, У. Буэно, Мане, Андре, Гомес, Чачуа (Гомеш, 46), Хван Хи Чхан (Арокодаре, 71), Ариас (Ларсен, 46)
Огоҳлантиришлар: Матеус Нунес, 71 - Андре, 57. Гомес, 67. Москера, 88
