Россиялик депутат, оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев Россия томонидан келажакда яна бир нечта махсус операциялар ўтказилиши муқаррарлиги ва бу борада Александр Дугиннинг қарашларини тўғри деб ҳисоблашини билдирди.
"Бизни ҳали бир нечта махсус операциялар кутмоқда. Буюк файласуф Дугин ҳақ. Биз 30 йил давомида постсовет республикаларига “ширинликлар” улашдик, лекин бу ёрдам бермади. Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман. Улар учун ҳам қаҳрамонлик даври келади, тез орада", — деди Валуев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Рус дунёси” мафкурасининг асосчиларидан бири ҳамда кремльпараст пропагандачи Александр Дугин Собиқ СССР таркибида бўлган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистоннинг ҳам мустақиллигини қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида гапирганди.
Бундан ташқари, 10 январ куни россиялик телебошловчи, Кремлга яқин яна бир пропагандачи Владимир Соловьёв ўзининг жонли эфирида Украина ҳудудига уюштирилган “махсус ҳарбий амалиёт”ни “Россия таъсир доирасидаги бошқа ҳудудларда” ҳам, жумладан Марказий Осиё давлатлари ва Арманистонда ўтказиш зарурлигини айтганди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.