“Коронавирус Европа Иттифоқи ўта олмаган имтиҳон бўлди”. Нега?

“Коронавирус Европа Иттифоқи ўта олмаган имтиҳон бўлди”. Нега?

Туркия президентининг маслаҳатчиси Ясин Актай РИА Новости агентлигига маълум қилишича, коронавирус пандемияси даврида ЕИ энг кўп зарар кўрган давлатларни етарли даражада қўллаб-қувватламай туриб муваффақиятсизликка учради.

"Европа Иттифоқи бу каби муаммолар билан шуғулланиши керак, чунки битта мамлакатнинг муаммоси - бу бутун иттифоқнинг муаммоси. Европа эса коронавирус мавзусида имтиҳонни топшира олмади. (таҳ. зарар кўрган давлатлар) эшикни тақиллатишганида, эшик очилмаса, бошқа эшикларни тақиллатишга мажбур бўлишади" деди Актай.

Унинг сўзларига кўра, янги таҳдид олдида эски шикоятлар, хусусан, НАТО ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гапириш ноўрин.

"Умумий душманнинг мавжудлиги одамларни бирлаштиради. Бундай шароитда НАТО ҳеч кимга қарши эмас, ҳамма вирус билан курашмоқда, у бутун дунёни бирлаштирди. Энди энг муҳими пандемияни енгишдир", - дейди манба.

Қайд этилишича, Туркия НАТОдан ёрдам кутмайди, чунки пандемия фонида унинг аҳволи иттифоқнинг бошқа мамлакатларига қараганда яхшироқ.

"Вакцина ва дори-дармонларни яратиш тўғрисида маълумот алмашиш керак, уни пул ишлаш механизмига айлантириб бўлмайди. Дори-дармонлар ҳамма учун умумий ечим бўлиши, ҳаммага адолатли ва тенг имконият керак", деди Актай.

Актайнинг қўшимча қилишича, Туркия бошқа мамлакатларга қараганда пандемияга қарши яхшироқ тайёрланган, бунинг учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланган.

"Ўтган йилнинг апрель ойида президент маъмурияти даражасида эпидемияларга қарши кураш чоралари тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунинг учун бизда ваҳима йўқ, бундан ташқари, вирус Туркияга кеч кириб келди, бу бизга тайёргарлик кўриш учун қўшимча вақт берди. Бизда механик шамоллатиш билан боғлиқ муаммолар йўқ. Бу борада бошқа давлатларга ҳам ёрдам бера оламиз”, - дея қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!