Самарқанд вилояти прокуратураси 22 дона iPhone харид қилди

Самарқанд вилояти прокуратураси 22 дона iPhone харид қилди


Самарқанд вилояти прокуратураси салкам ярим миллиард сўмга 22 дона iPhone қурилмаси харид қилди, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Маълум бўлишича, ўтган йил охирида прокуратура томонидан қиймати 440 миллион сўмдан ортиқ бўлган 22 дона iPhone 14 Pro Max харид қилинган, бироқ яқинда ижтимоий тармоқларда бу маълумот тарқалди.

Телефонлар тармоқ фаолиятини такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар билан аҳоли, жамият ва давлат манфаати йўлида ахборот алмашиш мақсадида буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилингани ҳақида бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!