Куртуа муҳим ўйинларда "Реал"га ёрдам беришга шай ҳолатда

Куртуа муҳим ўйинларда "Реал"га ёрдам беришга шай ҳолатда

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жорий мавсумда майдонга қайтиши мумкин.

"Relevo" хабарига кўра, футболчилар ва мураббийлар штаби дарвозабонни мавсум якунида энг муҳим учрашувларда майдонга тушишга тайёр деб ҳисобламоқда. Клуб Андрей Лунин бельгиялик даражасига чиқмайди, деб ҳисоблайди, аммо улар украиналикнинг муваффақиятини қайд этишади.

Эслатиб ўтамиз, украиналик дарвозабон Куртуа узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг жамоада асосий киперга айланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!