Зомин аэропортига йирик самолётда синов парвози амалга оширилди

Зомин аэропортига йирик самолётда синов парвози амалга оширилди

Тошкентдан парвоз қилган Airbus A320 самолёти Зомин аэропортига муваффақиятли қўнди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus A320 самолётида Жиззах вилоятининг Зомин аэропортига синов парвозини амалга оширди.

Парвоз аэропортнинг ўрта магистрал самолётларни қабул қилиш имкониятини текширишга қаратилган.

22 июн куни Тошкентдан парвоз қилган самолёт Зомин аэропортига муваффақиятли қўнди.

Зомин аэропорти 2023 йилда фойдаланишга топширилган ва шу вақтгача Let L-410 русумидаги кичик ҳаво кемаларини қабул қилиб келаётган эди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, тез орада аэропортга ўрта магистрал самолётлар мунтазам парвоз қилишни бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!