ЮНУСОБОДДА ФУҚАРОГА НИСБАТАН 33 ТА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ БИР КУНДА ТАМОМЛАНДИ

ЮНУСОБОДДА ФУҚАРОГА НИСБАТАН 33 ТА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ БИР КУНДА ТАМОМЛАНДИ

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан жавобгар А.А.дан давлат фойдасига жами 33 та 14 640 000 млн. сўмлик маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор фуқаро А.А.га қонун талабига асосан мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин қарздор ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси У.Тожиев томонидан ундирув қарздорга тегишли бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситасига қаратилган ва олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситасининг турган жойи аниқланган.

Бюронинг туман бўлими томонидан хатлаш жараёнида қарздор фуқаро томонидан 33 та жарималардан 14,6 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, иш юритувидаги 33 та ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!