Хорижда пулсиз қолган ватандошларимиз қай тартибда ёрдам олиши мумкин?

Хорижда пулсиз қолган ватандошларимиз қай тартибда ёрдам олиши мумкин?

— «Жорий йил 12 апрель куни қабул қилинган ҳукумат қарори асосида «Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

Ҳужжатлар ўрганилиши натижасида фуқарога қарз маблағини бериш ёки рад этиш бўйича хат юборади.

Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради», дейди Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева АОКАда ўтган брифингда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!