Хитойда сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойда сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шанси провинциясида юз берган тошқинлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди.

Тинимсиз ёмғирлар натижасида содир бўлган тошқинлардан 1,8 миллионга яқин киши жабр кўрди, 120 мингдан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Маълумот берилишича, 37 мингдан ортиқ уй ва иншоотлар зарарланган ёки бутунлай вайрон бўлган, қишлоқ хўжалик ерлари сув остида қолган.

Табиий офат етказган зарар 5 млрд юандан (770 млн доллар) ортиқроқ деб баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!