Хитой тезлаштирилган суръатда ядровий каллаклар сонини оширмоқда – Times

Хитой тезлаштирилган суръатда ядровий каллаклар сонини оширмоқда – Times

Хитой ўзининг ядровий арсеналини Россия ва АҚШни ортда қолдирадиган тезликда қурмоқда, деб ёзади The Times.

Газетанинг ёзишича, ядро салоҳиятини ошириш Си Цзиньпин томонидан амалга оширилаётган ХХР қуролли кучларини модернизация қилиш доирасида амалга оширилмоқда.

«Хитой Си Цзиньпин бошчилигида қуролли кучларини қайта ташкил этиш доирасида ядровий салоҳиятини кенгайтирмоқда», — деб ёзади нашр.

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида айтилишича, Хитойда 2023 йил бошида 410 та ядро каллаклари бўлган, бироқ бир йилдан сўнг бу рақам 500 тага етган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Хитойнинг ядро арсенали ҳали ҳам 3700 ва 4300 та жанговар каллакларга эга АҚШ ва Россияникидан анча кичик. Шу билан бирга, муаллифларнинг таъкидлашича, Хитой, эҳтимол, ўз ракеталарини ядро каллаклари билан жиҳозлашга, қуролларни биринчи марта юқори шай ҳолатга келтиришга қодир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!