Филиппин делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Филиппиннинг “Liwayway Group” компанияси асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Карлос Чан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Филиппинлик ҳамкорларга ўзаро алоқани мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, ҳамкорлик истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).