“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилинди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Франция Республикаси Ҳукуматлари ўртасида 2016 йил 8 декабрда Гамбург шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикасида Франция тараққиёт агентлигини ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома тасдиқланди.

🗓 Мазкур баённома 2023 йил 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.

🏢 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

✔️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!