Халқаро космик станциядан 2,5 тоннали тарихдаги энг оғир чиқинди ташлаб юборилди

Халқаро космик станциядан 2,5 тоннали тарихдаги энг оғир чиқинди ташлаб юборилди

Халқаро космик станциядан (ХКС) оғирлиги 2,5 тоннали, эски батареялари бўлган кераксиз платформа ташлаб юборилди. У шу пайтгача станциядан ташлаб юборилган энг оғир чиқинди бўлди. Унинг трансляцияси NASA  сайти орқали берилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

2020 йил май ойида станцияга Япониянинг HTV-9 юк кемаси томонидан янги аккумуляторли платформа олиб келинди. Станциянинг Америка сегментидаги аккумуляторлар алмаштирилгач эски аккумуляторлар кейинчалик ташлаб юбориш учун платформага ўрнатилган.

Эски батареялардан иборат платформа SSRMS масофавий манипулятори томонидан қабул қилинди ва хавфсиз ҳолатга келтирилди. Шундан кейин у ХКСдан ташлаб юборилди.

Аккумуляторлари билан оғирлиги 2,5 тонна бўлган платформа станциядан ташланган энг оғир чиқиндига айланди. Вақт ўтиши билан у орбитадан чиқиб, Ер атмосферасининг зич қатламларида ёниб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!