Хакерлар Ҳиндистоннинг энг йирик крипто биржасидан 235 миллион доллар ўғирлашди

Хакерлар Ҳиндистоннинг энг йирик крипто биржасидан 235 миллион доллар ўғирлашди

Ҳиндистоннинг энг йирик криптобиржаси WazirX кенг кўламли киберҳужумга учради, бунинг натижасида хакерлар 235 миллион долларга яқин маблағни ўғирлаб кетишди .

Мутахассисларнинг фикрича, ҳужумчилар USDT ва GALA стаблеcоинларида, шунингдек, SHIB ва PEPE мемкоинларида пул олиб чиқишган. Эллиптиc рискларни бошқариш платформаси вакиллари хакерлар Шимолий Кореяга алоқадор бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

WazirX аниқлик киритишича, муаммо платформада ишлатиладиган Лиминал крипто ҳамёнига боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ, Лиминал уларнинг экотизимидан ташқарида яратилган ҳамён бузилганлигини даъво қилмоқда. Компания вакилининг таъкидлашича, платформа хакерлик ҳужумига учрамаган ва унинг инфратузилмаси, ҳамёнлари ва активлари хавфсизлигича қолмоқда.

Бу ҳолат 2024 йилда криптовалюта биржаларига қилинган энг йирик киберҳужумлардан бирига айланиши мумкин. Май ойида бир гуруҳ хакерлар Япониянинг DMM Bitcoinбиржасидан 305 миллион долларлик 4502,9 биткоинни ўғирлаб кетишди. Шу сабабли биржа зарар кўрган фойдаланувчиларнинг йўқотишларини қоплаш учун ўз ҳамкорларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!