Ғазо секторида олти кишининг жасади топилганидан кейин ўн минглаб одамлар Тел-Авив ва Қуддус кўчаларига чиқиб, ХАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни талаб қилишди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.
Тел-Авивда ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш учун ХАМАС билан сулҳ тузишни талаб қилди. Нашрнинг қайд этишича, бу Фаластин анклавида 2023 йил 7 октябрда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери энг йирик норозилик намойиши бўлиши мумкин.
Қуддусда, хавфсизлик кабинетининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтгани сабабли, минглаб одамлар Исроил парламенти олдида тўпланди. Намойишчиларнинг кўпчилиги йиғилишни бузишга уриниб, шовқин-сурон кўтариб, ҳуштак чалишди. Намойишчилар ҳукумат ишига халақит беришда давом этиш учун душанба куни қайтиб келишларини айтишди.
Исроилнинг аксарият касаба уюшмаларининг вакили бўлган Ҳистадрут миллий касаба уюшма маркази душанба куни бутун мамлакат бўйлаб оммавий иш ташлашга чақирди. Шу муносабат билан мамлакатдаги барча мактаблар, алоҳида эҳтиёжли болалар мактабларидан ташқари фақат соат 11:45 гача ишлайди. Барча болалар боғчалари ёпилди.
Бундан ташқари, иш ташлаш муносабати билан мамлакатнинг асосий аэропорти Бен Гурионда барча рейслар тўхтатилди. Аэропортнинг қачон очилиши номаълум.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.