Ҳиндистонда аҳоли яшаш жойларига тимсоҳлар кириб олди

A A A
 Ҳиндистонда аҳоли яшаш жойларига тимсоҳлар кириб олди

Гужарат штатида Вишвамитри дарёси сатҳининг ошиши аҳоли турар жойларига тимсоҳларнинг кириб келишига сабаб бўлиб, аҳоли орасида ваҳима уйғотди.

Тимсоҳлар уй томида, кўчаларда, жамоат майдонларида ва уйлар ичига кириб олгани айтилган бўлиб, маҳаллий аҳоли тезда қутқарувчиларга мурожаат қилишган.

Қутқарувчилар битта тимсоҳни уй эшиги ёнида дам олиб ётганида пайқаб қолишди. Тимсоҳ жуда тажовузкор бўлгани учун улар қутқарув ишларини эҳтиёткорлик билан бажаришди. Тўрт соатдан кейин судралувчи дарё томонга ҳайдаб юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!