Сурхондарёдаги конда бурғилаш ишлари вақтида олтингугурт (водород сульфид) гази чиқиб кетди

Сурхондарёдаги конда бурғилаш ишлари вақтида олтингугурт (водород сульфид) гази чиқиб кетди

Кеча, 1-центябр куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Воқеа туфайли фуқароларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Айни пайтда вазият тўлиқ назорат остида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан топшириқларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришди. Бу ерда барча тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, Тезкор штаб ташкил қилинган. Техноген офат асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳодиса тўғрисида яна батафсил маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!