Муҳаммад Салоҳ: "Бу менинг сўнгги йилим"

Муҳаммад Салоҳ: "Бу менинг сўнгги йилим"

"Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда жамоани тарк этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бу мени "Ливерпул"даги сўнгги йилим эканлигини яхши биласизлар. Ушбу мавсумда шунчаки мазза қилиб футбол ўйнамоқчиман. Мен фақат шу ҳақида ўйлаяпман. "

Ҳозирча ҳеч ким мен билан янги шартнома бўйича музокара олиб бормади ва шу сабабли ҳам ушбу мавсум мен учун сўнгги эканлигини айтдим.

Янги шартнома? Бу мени ишим эмас, бироқ ҳали ҳеч ким менга янги шартномани таклиф қилмади, - деди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг инглиз клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!