Озарбойжонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Озарбойжонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Озарбойжонда парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Oracle Advisory Group томонидан ўтказилган экзитпол натижаларига кўра, 1 ceнтябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда президент Илҳом Алиев бошчилигидаги ҳукмрон “Янги Озарбoйжон” партияси Миллий Мажлисдаги 125 ўриндан 63 тасини қўлга киритди.

Қолган ўринларни эса амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватловчи расмий мустақил номзодлар, шунингдек, кичик ҳукуматпараст партиялар қўлга киритди. Мамлакатдаги энг йирик мухолифат партияси “Озарбайжон Халқ фронти” парламент сайловларини бойкот қилди

Мухолифатдаги “Мусават” партияси сўнгги 15 йил ичида илк бор сайловларда иштирок этди, бироқ, янги парламентда бирорта ҳам ўрин олмади. Партиянинг раҳбари Ориф Ҳожили Reuters агентлигига берган интервьюсида Озарбойжондаги сайловлар ҳалоллигига ишонмаслигини, лекин "мамлакатдаги сиёсий муҳитни жонлантириш учун" унда қатнашганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!