Урушга қарши россияликлар Мўғулистон ҳукуматини Путинни ХЖС ордери асосида ҳибсга олишга чақирди.
Мўғулистон Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий полиция агентлиги ва ҳукуматига йўлланган петиция change.org сайтида эълон қилинди. У тўрт тилда - инглиз, рус, беларус ва мўғул тилларида ёзилган.
Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, 2022 йил 24 февралда Владимир Путин Украинага қарши уруш бошлаган, бу уруш аллақачон 11 минг тинч аҳолини ўлдирган ва яна 21 мингга яқин киши жароҳат олган. Бундан ташқари, Россия армияси кўплаб ҳарбий жиноятларни содир этган, дейилади мурожаатномада.
Муаллифлар, шунингдек, сўнгги 10 йил ичида Россия расмийлари мухолифатни қаттиқ бостиргани, Борис Немтсов, Алексей Навалний ва бошқалар Путиннинг буйруғи билан ўлдирилганини қайд этади. Нашрнинг таъкидлашича, худди шундай ҳолат Беларусда ҳам кузатилмоқда.
Урушга қарши россияликлар Мўғулистон ҳукуматини Путин келиши билан ҳибсга олишга ёки мамлакатга ташрифини бекор қилишга чақирди. Ҳужжатни Владимир Кара-Мурза, Иля Пономарев, Борис Зимин, Олга Романова, Анастасия Буракова ва бошқа россиялик ижтимоий фаоллар имзолаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.