Украина қуролли кучларининг Покровск яқинидаги мудофааси «бузилди, деярли қаршилик кўрсатмаяпти», деди ТАСС агентлигига Россия Мудофаа вазирлигидаги манбалар.
«Душман деярли қаршилик кўрсатмаяпти, тезда ўз позицияларини тарк этади - баъзи жойларда биринчи ҳужумлар билан уларнинг ҳимояси бузилди», деди агентликнинг хавфсизлик кучларидаги манбаси. Унинг қўшимча қилишича, «Покровск йўналишидаги аҳоли пунктларининг аксарияти мудофаага тайёр эмас эди».
Украинадаги Россия армияси аллақачон тўхтатилган, у фақат Донетск йўналишида олдинга силжимоқда, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги Донетск вилоятидаги Кирово қишлоғи қўлга олинганини маълум қилди.
Форбес маълумотларига кўра, Украина ўзининг кам сонли ҳужум бригадаларидан бирини Покровскка ўтказган. Гап 2000 га яқин кишидан иборат Кара-Даг миллий гвардияси бригадаси ҳақида кетмоқда.
“Бригаданинг Украина жанубидаги одатий позицияларидан шарқдаги нотаниш жанг майдонига ҳаракатланиши Украинанинг Авдиивка ва Покровск ўртасидаги муаммолари долзарблигини таъкидлайди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.