33 ёшли ўқитувчи аёл ўсмир ўқувчини зўрлагани учун суд қилинмоқда

33 ёшли ўқитувчи аёл ўсмир ўқувчини зўрлагани учун суд қилинмоқда

Буюк Британиянинг Белфаст шаҳрида 33 ёшли ўқитувчи аёл ўсмир билан яқин алоқада бўлгани учун судга тортилди. Бу ҳақда Belfast Live хабар бермоқда.

Ўқитувчи ўсмирни жинсий алоқа қилишга ва беҳаё видеолар томоша қилишга мажбурлаганликда айбланмоқда. Шунингдек, у ўсмирнинг номақбул суратларини ноқонуний равишда эгаллаганлиги қайд этилган.

Июнь ойида аёл мактаб ўқувчисини уни зўрлашда айблаганди. Прокурор эса айбловларни ёлғон деб ҳисоблайди: унинг сўзларига кўра, ўқитувчи аёл жазодан қочишга ҳаракат қилган.

Аёлга 11 та айблов қўйилган. Суд жараёнида у мактабда ишлашдан четлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!