Арманистон Бош вазири Никол Пашинян музокараларни давом эттириш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки давлат чегарасида учрашишга тайёр.
"Арманистон Лондондаги музокаралардан бош тортди, деган таассурот яратишга ҳаракат қилинди. Биз рад қилмадик. Арманистон учрашувни икки томонлама форматда ўтказишни таклиф қилди, чунки бу форматда ишлаш бўйича келишув мавжуд эди. Ўйлайманки, биз шу йўлни давом эттиришимиз керак, чунки бу натижа беради. Саммитни ўтказиш учун вақт етиб келганида, уни Арманистон-Озарбайжон чегарасида ташкил қилиш мумкин", - деди Пашинян.
Пашиняннинг сўзларига кўра, Озарбайжон билан тўғридан-тўғри музокаралар ижобий натижалар бермоқда.
"Озарбайжон билан икки томонлама ҳамкорлик узоқ вақтдан бери давом этаётганини ва бу ижобий натижалар бераётганини таъкидлашим керак, сиз ҳам эътибор бергансиз. Бу ўтган декабрдаги қўшма баёнотлардан бошланиб, 2024 йил 19 апрелдаги баёнот билан давом этади. Куни кеча делимитация комиссияси фаолияти тўғрисидаги низом имзоланди. Икки томонлама формат ўз натижасини берар экан, биз уни давом эттирамиз", - деди Пашинян.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.